Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:25

Москвада Усмонов-Навальний маҳкамаси бошланди


Алексей Навальний Усмонов адвокати Генрих Падва билан 30 май кунги маҳкама залида.

Бугун Москвадаги Люблино туман суди Кремлга яқин асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов даъво аризасини кўриб чиқишни бошлади. Усмонов мухолифат етакчиси ва коррупцияга қарши кураш фаоли Алексей Навальнийни ўзига туҳмат қилганликда айбламоқда ва ўзидан кечирим сўрашни талаб қилмоқда.

Мажлис бошланишида ҳакам¸ даъвогар ҳам, айбланувчи ҳам жараëннинг видеотрансляция қилинишга рози бўлганига қарамай¸ эшитувларнинг видеотрансляция қилинишга рухсат берилмаслик қарорини эълон қилди.

Шунингдек¸ ҳакам Марина Васина Навальний ҳимоячилари тақдим этган 16 арзноманинг бирортасини қабул қилмади.

- Маҳкама анъанавий тарзда давом этаяпти. Биз асосли арзномаларни тақдим қилаяпмиз¸ қабул қилинмаяпти. Биз Гражданлик кодексидаги энг оддий ҳақларимиз – судга гувоҳлар чақирилишини сўраяпмиз¸ бу ҳам қондирилмаяпти¸ деди журналистларга жараëн ҳақида маълумот берган Алексей Навальний.

Шундан сўнг мухолифатчи адвокатлари ҳакамнинг бетарафлигига шубҳа билдириб¸ ундан отвод беришни сўради¸ аммо бу сўров ҳам қондирилмади.

Навальний ўз текширувлари хулосасига таяниб туриб¸Усмоновни 50 миллион АҚШ долларлик данғиллама ҳовлини Медведевга қарашли жамғармалардан бирига “ҳадя сифатида” берганини жамоатчиликка эълон қилгани ортидан Усмонов уни туҳматда айблаб¸ судга берган.

Суд мажлисига Навальнийнинг ўзи, Усмонов номидан эса унинг адвокати Генрих Падва келди.

XS
SM
MD
LG