Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:48

Россиянинг 4 шаҳрида муҳожирларни рўйхатга олиш тартиби кучайтирилди


Россия президентининг "2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ушбу тадбир ўтказиладиган вақтда Россиянинг тўртта йирик шаҳрида чет эл фуқароларини рўйхатга олиш (регистрация) тартиби ўзгартирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Спутникка кўра, хусусан, 2017-йилнинг 1-июнидан 12-июлига қадар Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларига келган чет эл фуқаролари 1 сутка ичида рўйхатдан ўтиши керак. Кечки рейс билан келган фуқаролар эртаси куни эрталаб рўйхатдан ўтиши керак.

Бир сутка ичида рўйхатдан ўтишга улгурмаган фуқаролар Россия ҳудудидан чиқиб қайта киришга мажбур бўлади, акс ҳолда улар маъмурий қонунбузарга айланиб қолиши мумкин. Худди шундай тартиб 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида ҳам киритилади.Хусусан, 2018-йилнинг 25-майидан 25-июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочида шаҳарларига келган чет эл фуқаролари бир кун ичида рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам ушбу ўзгаришларни албатта ҳисобга олишлари керак.

XS
SM
MD
LG