Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:02

Россия келиб чиқиши ўзбекистонлик журналист Али Ферузга бошпана беришдан бош тортди


“Новая газета”нинг келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Али Феруз.

Россия ҳукумати “Новая газета”нинг келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Али Феруз (ҳақиқий исми Худойберди Нурматов)га вақтинчалик бошпана беришдан бош тортди.

Озодлик радиоси рус хизматининг билдиришича, Феруз Фейсбук саҳифасида Россия миграция хизмати бошпана беришдан бош тортибгина қолмай, уни хориж давлатларидан бирининг консули ўз давлатига олиб чиқиб кетишига ҳам тўсқинлик қилганини билдирган.

Ферузга кўра, “Новая газета” президент Путинга мурожаат қилганидан сўнг Ички ишлар вазирлиги бошпана бериш масаласини ижобий ҳал этишни ваъда қилган. Бироқ икки ҳафта олдин Ферузга рад жавоби берилган.

Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган Худойберди Нурматов март ойида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб Москвада қўлга олинган эди. У тез орада ҳибсдан озод қилинган. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса у ерда уни террорчи ташкилотга аъзоликда айблашлари мумкинлигини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG