Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:34

Самарқандда ҳуқуқ фаоли йирик миқдорда жаримага тортилди


Шу йилнинг 6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ҳайъати Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти Самарқанд вилояти бўлими раиси Алиқул Юсуповга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотига кўра, Алиқул Юсупов шу йилнинг 27 март куни жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192-моддаси (Рақобатчини обрўсизлантириш) билан айбланиб, 2 йилга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, ҳуқуқ фаолига нисбатан энг кам иш ҳақининг 115 баравари миқдорида жарима солинган.

“Маҳаллий фуқаролардан бирининг шикоятига асосан очилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, Юсупов моддий ва масъул мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқин икки йилга маҳрум қилинди. Унга нисбатан 17 224 125 сўм миқдорида жарима солинди.

Суд ҳукмидан келиб чиқиб, ташкилотимиз Юсуповни 2017 йилнингн 19 апрелидан аъзоликдан чиқарди” дейилади ташкилот баёнотида.

Жиноят иши материалларига кўра, муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган Юсупов Алиқул Солиевич бир неча маҳаллий фуқароларнинг ишончига кириб, ўзининг инсон ҳуқуқлари ташкилотида масъул лавозимда ишлашини айтиб, пул олган.

Ўзаро муносабатларда ҳуқуқ фаоли фуқароларнинг маблағларини қайтармай, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Шунингдек, пулларини сўраб келган шахсларни обрўсизлантиришга қаратилган, уларнинг шаън, қадр-қимматини ерга урувчи материаллар тарқатган.

Тергов ва суд жараёнларида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ИИБ томонидан ҳуқуқ фаолининг алдовига учраган, ундан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиши сўралган.

XS
SM
MD
LG