Линклар

Ироқ курдлари мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи


Курдистон байроғи.

Ироқ курдлари сентябрь ойида ўзлари яшовчи минтақада мустақиллик эълон қилиш бўйича референдум ўтказмоқчи.

Ироқ ҳукумати ҳозирча бу хабарга муносабат билдиргани йўқ.

Ироқ Курдистони Ироқнинг шимоли шарқида жойлашган мухтор ҳудуд ҳисобланади. Курдистон ўз валютаси, давлат чегараси ва чегара назоратига эга.

Курдистонга мустақиллик берилиши Туркиянинг кескин норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Анқара узоқ йиллардан бери мамлакат ичкарисида ва Сурияда курд жанггариларига қарши амалиётларни ўтказиб келади.

XS
SM
MD
LG