Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:01

ФТБ собиқ директори Коми Трампнинг сўзларини "топшириқ" деб тушунганини айтди


ФТБ собиқ директори Жеймс Коми АҚШ президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинни тергов қилмаслик ҳақидаги талабини "топшириқ" дея қабул қилганини айтди.

Сенатнинг Разведка Қўмитасига 8 июнь куни гапирган Коми "Мен унинг сўзларини унинг истаги дея қабул қилдим," деди.

Коми берган ёзма гувоҳлигида Трамп билан иккови 27 январь куни кечки хусусий зиёфатда бирга бўлгани ва овқатланиш вақтида Трамп ундан, бундан буён ҳам ФТБ директори бўлиб қолишни истайсизми, деб сўрагани айтилади. Коми номзодини ушбу лавозимга Трампнинг ўтмишдоши Барак Обама кўрсатган эди.

14 февралда бўлиб ўтган учрашувда эса Комининг айтишича, президент Трамп унга, "умид қиламанки, буни ўтказиб юбориш йўлини биласан. Флин яхши йигит. Умид қиламанки, сен буни ўтказиб юборасан," деб айтган.

Коми Трампнинг "умид" сўзини "топшириқ сифатида тушунганини айтди.

Трапм Комини 9 май куни ишдан бўшатгани Вашингтонда шовшув қўзғатди ва унинг президентлигига янада қуюқроқ кўланка ташлади, яъни Трамнинг ёрдамчиларируслар ва бошқа чет эллик расмий кишилар билан алоқа қилгани хусусидаги гумону таъналарга сабаб бўлди.

ФТБ терговидан ташқари, Сенатнинг Разведка масалалари бўйича қўмитаси ва Вакиллар палатасининг камида битта қўмитаси ушбу алоқаларнинг табиатини ўрганиб, АҚШ разведка ҳамжамиятининг Россия 2016 йилги сайлов кампаниясига аралашгани ва уни натижасини Трамп фойдасига оғидрмоқчи бўлгани ҳақидаги хулосаларини кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG