Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:30

Белорус Чеченистондаги қийноқлар ҳақида гапирган чемпионни чечен полициясига топширди


Аралаш кураш бўйича чемпион Мурад Амриев

Белорус милицияси аралаш кураш бўйича чемпион Мурад Амриевни Чеченистон ички ишлар вазирлиги ходимларига топширди. Бу ҳақда хабар қилган “Интерфакс”агентлигига кўра, спортчи Белорусдан сиёсий бошпана сўрамоқчи эди, лекин унинг адвокат билан учрашишига рухсат берилмаган.

Амриев хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оиласи билан Чеченистондан чиқиб кетган эди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва Амриевнинг ота-онаси фикрича, Чеченистонда унинг ҳаёти хавф остидадир.

Брянск шаҳар прокуратураси биносидан қочиб чиққан спортчи Белоруснинг Добруш шаҳри яқинида чегарачилар томонидан ушланган.

Олдинроқ Амриев Чеченистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувга берилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, Амриевнинг таъқиб қилинишига унинг чечен полицияси ходимлари ундан қасос олишга қасам ичгани тўғрисида айтганлари сабаб бўлган.

2013 йили Мурад Амриев ҳуқуқ ҳимоячиларига ички ишлар вазирлигининг Грозний шаҳридаги бўлимларидан бирида унга нисбатан қийноқ қўлланилгани тўғрисида айтиб берган.

XS
SM
MD
LG