Линклар

Алексей Навальний 30 кунга ҳибс қилинди


Москвада ўтган митинг иштирокчисини қўлга олиш пайтида олинган сурат.

Москва суди муҳолифатчи Алексей Навальнийни митинг ўтказиш тартибини қайта бузганликда айбдор деб топиб 30 кунлик ҳибсга ҳукм қилди.

Навальний 12 июнь куни Москвада ўтадиган ҳукуматдаги коррупцияга қарши митингга кетаётган пайтида ўз уйи олдида қўлга олинган.

Москва ҳукумати мухолифатга митингни Сахаров шоҳкўчасида ўтказишга рухсат берган эди. Навальний 11 июнь куни ҳукумат митинг ўтказишга турли тўсқинликларни қилаётгани учун намойишни Москва марказидаги Кремлга элтувчи Тверь кўчасида ўтказилишини эълон қилган.

Ҳукуматдаги коррупцияга қарши мухолифат намойиши Россиянинг 12та шаҳрида ўтказилди. Намойишлар полициянинг қаттиқ назорати остида ўтказилди.

Москвада 700 намойишчи, Петербургда эса 550 намойишчи қўлга олинди. Полиция митингчиларга нисбатан куч қўллагани айтилмоқда.

26 март куни Россия бўйлаб ўтган коррупцияга қарши намойишларда ўн минглаган одам иштирок этган ва улардан 1000 нафари қўлга олинган эди.

Ўшанда намойиш ташкилотчиси Алексей Навальний митинг ўтказиш тартибини бузганликда айбланиб, 15 кунга ҳибс қилинган.

XS
SM
MD
LG