Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:12

АҚШ сенаторлари Россияга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича келишувга эришди


Россияга қарши жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ташаббсучиларидан бири таниқли сенатор Жон Маккейндир.

АҚШ Сенатидаги Демократик ва Республикачилар партияси вакиллари Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилишни кўзда тутувчи қонун бўйича келишувга эришилганини эълон қилдилар.

Янги қонун лойиҳаси АҚШ президентлик сайловлари давридаги киберҳужумлар¸ Украинага нисбатан агрессия ва Сурия президенти Башар Ассадни қўлловчи ҳарбий амалиëтлар учун Россияга нисбатан жазо чораларини кучайтиришни кўзда тутади.

Қонун лойиҳасига шунингдек АҚШ Конгрессига Трамп маъмуриятининг Кремлга нисбатан санкцияларни юмшатишга қаратилган ҳар қандай уринишини кўриб чиқиш ваколатини бериш ҳам киритилган.

Янги санкцияларнинг Россия разведка ва мудофаа тизими ходимларига қаратилгани¸ айни пайтда¸ Россия энергетика¸ темир йўл ва кончилик тармоқларига ҳам жазо чоралари жорий этилиши айтилмоқда. Сенатдаги кўпчилик томонидан маъқулланиши кутилаëтган янги қонун лойиҳасидан Россия ҳукуматининг инсон ҳақларини бузувчи расмийларига нисбатан санкциялар қўллаш ҳам ўрин олган.

Лойиҳанинг келаси ҳафта овозга қўйилиши кутилмоқда.

Ҳозирча Оқ уй бу лойиҳага муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG