Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Имомали Раҳмон қизига давлат адлия маслаҳатчиси даражасини берди


Имомали Раҳмон қизи Озодага бир қатор давлат унвонларини ҳам тақдим этган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қизи Озода Раҳмонга давлат адлия маслаҳатчиси хизмат даражасини берди.

Бу ҳақда 25 май куни имзоланилган фармон жамоатчиликка 13 июнь куни эълон қилинди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган 38 яшар Озода Раҳмон 2016 йил январида президент маъмурияти раҳбари этиб тайинланган эди.

Раҳмон яна бир қизи Рухшона Раҳмонни опасининг ўрнига Ташқи ишлар вазири ўринбосари қилиб тайинлаган.

Жорий йил январь ойида Раҳмоннинг катта ўғли Рустам Имомали Душанба шаҳар ҳокими лавозимини олди.

Тожикистондаги аксар сердаромад соҳа раҳбарлигига ҳам Раҳмон оиласи вакиллари тайинланган.

Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келаëтган Имомали Раҳмоннинг тўққизта фарзанди бор.

XS
SM
MD
LG