Линклар

Навальнийнинг суддан йўллаган видеомурожаати эълон қилинди


Алексей Навальний 12 июнь кунги судда сўнг журналистлар билан гаплашмоқда.

Россия бўйлаб ўтказилган коррупцияга қарши норозилик намойишларининг асосий ташаббусчиси¸ мухолифат лидери Алексей Навальнийнинг 12 июнь куни Симоновский туман судидан туриб ëзилган видеоблоги жамоатчиликка эълон қилинди.

Унда Навальний навбатдаги видеомурожаати 30 кундан кейин бўлишини айтади ва намойишга чиққанлар билан бирга бўла олмаганидан афсус билдиради.

- Афсусларким¸ мен ҳаммани бу митингга чиқишга чақирдим¸ аммо ўзим бу пайтда судда бўлганим боис¸ унда қатнаша олмадим. Суратларни кўрдим¸ ҳаммангиз зўрсиз¸ мен сизлар билан битта ҳаракатда бўлганимдан фахрланаман. Мен келаси 30 кун ичида кўп китоб ўқийман¸ нарда ўйнаб¸ ухлайман. Лекин сиз ишни давом эттиринг¸ коррупцияга қарши курашинг¸азаматлигингизча қолинг¸ деди 12 июнь кунги суд ҳукмидан сўнг қилган видеомурожаатида Алексей Навальний ўз тарафдорларига қарата.

Путин ҳокимиятидаги коррупцияга қарши кураш етакчиси Алексей Навальний 2018 йилги президент сайловларида ўз номзодини қўяжагини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG