Линклар

Журналист Политковскаяни ўлдирганликда айбланган шахс қамоқда ўлди


Лом-Али Гайтукаев 2014 йилги суд мажлисида.

Россия Тергов қўмитаси таниқли журналист Анна Политковскаяни ўлдирганликда айбланиб¸ умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган Лом-Али Гайтукаевнинг Вологодск колониясида ўлганини тасдиқлади.

Тутқун яқинларининг билдиришича¸ Гайтукаев 10 июнь куни ўлган ва ҳозирча ўлим сабабига оид расмий хулоса берилмаган.

Гайтукаев жияни унинг колонияда мунтазам калтакланиб келгани¸ тутқун адвокатлари қийноқлар бўйича жиноий иш қўзғатишни талаб қилганига қарамай¸ бу сўровлар қондирилмаганини билдирди.

Мухолифатдаги “Новая газета” мухбири Анна Политковская 2006 йилнинг 7 октябрида – Путин туғилган кунда Москвадаги ўз уйи подъездида ўлдириб кетилган эди.

Лом-Али Гайтукаев ва собиқ милиционер Сергей Ҳожиқурбанов суд томонидан қотиллик ташкилотчилари деб топилди ва умрбод қамоққа ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG