Линклар

ЕИ қочқин қабул қилмаëтган аъзоларига қарши ҳуқуқий ҳаракат бошлади


Европа комиссияси 13 июнь куни ЕИ бирдамлик режасида кўзда тутилган сондаги қочқинни қабул қилишдан бош тортаëтган Чехия¸ Венгрия ва Польшага нисбатан ҳуқуқий чора кўришни бошлади.

2015 йилда ЕИ аъзолари асосан Италия ва Грецияга келган 160 минг қочқинни тақсимлаш ҳақида келишува эришганига қарамай¸ ҳозиргача бу учала давлат ўз мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда.

Польша ва Венгрия ҳозиргача бирор қочқинни қабул қилмаган бўлса¸ фақат 12 нафар қочқинга бошпана берган Чехия хавфсизлик хавотирлари боис¸ бу келишувдан чиқажагини эълон қилди.

Миграция бўйича ЕИ комиссари¸ бу учала давлатнинг ҳозиргача қилинган огоҳлантирувларни беписанд қолдиргани уларга нисбатан ҳуқуқий чора қўллашга мажбур қилганини билдирди.

Агар ЕИ келишувини писанд қилмасликда давом этса¸ бу учала давлатга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG