Линклар

Лондонда 27 қаватли бинода чиққан ёнғиндан бир неча киши ҳалок бўлди


Лондон шаҳрининг ғарбидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган кучли ёнғин давом этмоқда. Олов бинони тўлалигича – 2 қаватдан 27 қаватгача қоплаб олган. Бир неча киши нобуд бўлгани, камида 50 киши тан жароҳати олгани хабар қилинди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Тез ёрдам хизматига таяниб хабар қилди.

Ёнғин бошланган пайтда бинода қанча одам бўлгани, улардан қанчаси қутқариб қолингани номаълум қолмоқда. Баъзи ахборот воситалари ёнаётган бинода одамлар борлиги, улар ёрдам сўраётгани тўғрисида хабар қилди.

Ёнаётган иморат - Grenfell Towerга 40 қа яқин ўт ўчириш машинаси ва 200 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган. Бинонинг қулаб тушиши мумкинлиги айтилмоқда. Ёнғин чиққан иморат атрофи фавқулодда вазият зонаси, деб эълон қилинди.

Ёнғин сабаблари маълум эмас.

XS
SM
MD
LG