Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:27

АҚШнинг Виржиния штатида номаълум шахслар очган ўтдан 5 киши яраланди


Конгресс аъзоси, республикачи Стив Скализ

АҚШнинг Виржиния штатидаги Александрия шаҳри стадионида ўтказилаётган бейсбол ўйини чоғида номаълум шахслар ўқотар қуролдан ўт очди.

Стадионда, CBS News телеканалининг хабар қилишича, АҚШ Конгресси аъзолари ҳам бўлган. Камида 5 одам тан жароҳати олган бўлиб, улар орасида Конгресс аъзоси, республикачи Стив Скализ ҳам бор.

Конгрессменнинг аҳволи барқарор эканлиги хабар қилинди.

Неча киши ва нега ҳужум қилгани ҳозирча номаълум.

Инцидент ҳақида президент Трампга хабар қилингани айтилди.

XS
SM
MD
LG