Линклар

Халқ артисти Алексей Баталов 88 ёшида вафот этди


Актёр Алексей Баталов

CCCР халқ артисти Алексей Баталов 88 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган актер Владимир Ивановнинг айтишича, Баталов Москвадаги касалхоналардан бирида уйқусида жон берган. Касалхонага артист жорий йилнинг январида сон суяги сингани учун ётқизилган эди.

40 дан ортиқ кинофильмда суратга тушган Алексей Баталов томошабинлар ёдида “Бир йилнинг тўққиз куни”, “Москва кўз ёшларга ишонмайди” каби фильмларда ўйнаган роллари билан қолган.

XS
SM
MD
LG