Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:28

АҚШ полицияси Туркия президенти қўриқчиларига қарши жиноят иши очади


Туркия элчиси қароргоҳидан ташқарида ўтказилаётган тинч намойиш иштирокчилари ва президент тансоқчилари ўртасида 16 май куни содир бўлган муштлашув АҚШ ва Туркия ўртасидаги алоқаларни совутди.

АҚШда ўтган ойда Вашингтон шаҳрида намойишчилар ва Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон қўриқчилари ўртасидаги муштлашувга алоқадор икки шахс қўлга олинди.

АҚШ полицияси, шунингдек, Туркия президентининг ўндан ошиқ тансоқчисига қарши жиноят иши очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 14 июнь куни пойтахт расмийлари билдирди.

Туркия элчиси қароргоҳидан ташқарида ўтказилаётган тинч намойиш иштирокчилари ва президент тансоқчилари ўртасида 16 май куни содир бўлган муштлашув АҚШ ва Туркия ўртасидаги алоқаларни совутди.

Муштлашувда 11 киши турли жароҳат олган эди.

Вашингтон полициясининг билдиришича, виржиниялик Синан Норин жисмоний куч ишлатиб ҳужум қилишда, нью-жерсилик Эюп Йилдирим эса икки оғир жиноятга қўл уришда айбланмоқда.

Матбуот хабарларига кўра, бу икки шахс намойишчилар орасида бўлган.

Эндиликда Эрдўғоннинг муштлашувда иштирок этган ўндан ошиқ тансоқчисига расмий айблов қўйилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG