Линклар

"Жонли мулоқот"дан россияликлар чарчадими ёки чарчаган Путинми?


Владимир Путиннинг россияликлар билан "Жонли мулоқоти" 15 июн куни бўлиб ўтди.

Россия президенти Владимир Путин ҳар йили ўтказадиган жонли мулоқотларида ўзини Россиянинг муносиб етакчиси ўлароқ кўрсатиб келади. Аммо бу йилги мулоқотида президент анча ноқулай аҳволга тушиб қолди.

Кремлдаги об-ҳаводан яхши хабардорлар Путин Россияда йирик намойишлар тинчимаётган бир пайтда жонли мулоқот ўтказишга қарор қилганидан афсусланиши мумкинлигини айтмоқда.

Ҳар доимгидек олдиндан тайёрланган мулоқот 15 июнь куни бўлиб ўтди. Тўрт соат давом этган суҳбат давомида президентга асосан иш ҳақи билан боғлиқ саволлар берилди.

Таҳлилчи Марк Галеотти Озодлик билан суҳбатда: “Путин қайта-қайта урғу берган масала "иқтисод ва ниҳоят оёққа тураётгани" бўлди. Табиийки, бу фикрни қайта-қайта такрорлашга мажбурлиги ҳукумат статистикаси қандай бўлишидан қатъиназар, оддий россияликларнинг аксарияти ҳеч қандай ижобий ўзгариш ҳис қилмаётганини англатади”, деди.

Кўплаб россияликлар дуч келган иқтисодий қийинчиклар одамлар орасида норозилик ўсиб боришига сабаб бўлмоқда.

Ҳафта бошида Россияда кейинги йиллардаги энг йирик намойишлар бўлиб ўтди. Уларга мухолифатчи ва коррупцияга қарши курашувчи фаол Алексей Навальний етакчилик қилди.

Галеотти Озодлик билан суҳбатда: “Очиғи, Путин ҳозир четлаб ўтиб бўлмайдиган мазкур тадбирни бошлаганидан афсусланса керак, деб ўйлайман. Унинг тайёргарлиги ёки ғайрати ҳақида савол йўқ, лекин эндиликда у бу ишдан ҳузур олмаётгани кўриниб турибди”, деди.

Томошабинлардан бири президентдан: “Путин, тайёрланган саволлар билан ўтаётган бу циркка одамлар ишонади, деб ўйлайсизми?”, деб сўради.

“Қачон истеъфога чиқасиз?” дея савол берди яна бир россиялик.

“Дождь” телеканали таҳлилчиси Станислав Белковский: “Ҳатто Владимир Владимирович Путин ҳам қарияпти. Албатта, оддий одамлардан секинроқ суратда. Аммо ҳатто унинг ўзи ҳам мазкур мазмунсиз эрмакдан чарчади”, деб фикр билдирди.

XS
SM
MD
LG