Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:29

Германия ва Австрия АҚШнинг Россияга қарши санкцияларни узайтириш қарорига эътироз билдирди


Nord Stream-2 қувурини ётқизиш ишлари Россия газини Украинани четлаб ўтиб Германияга етказиб бериш мақсадида бошлаб юборилган эди.

Германия ва Австрия АҚШ Сенати 15 июнь куни Россияга қарши қабул қилган санкцияларнинг бир бандига кескин қарши чиқмоқда. Ушбу икки давлат расмийларига кўра, Сенат қарори туфайли Россия газини Европага олиб келиш лойиҳасида иштирок этаётган ширкатлар зарар кўриши мумкин.

15 июнь куни АҚШ Сенати Россиянинг Украинага қарши агрессияси туфайли унга қарши жорий қилинган санкцияларни ўз кучида қолдирди.

Германия ва Австрия қонуннинг АҚШни Болтиқ денгизи орқали ўтказилаётган Nord Stream-2 қувур линиясига қарши чиқишга чорловчи бандига эътироз билдирди. Мазкур лойиҳа Россия газини Украинани четлаб ўтиб Германияга етказиб бериш мақсадида бошлаб юборилган эди.

Австрия канцлери Кристиан Керн ҳамда Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль АҚШни Украинадаги вазиятни Европага газ етказиб бериш билан боғламасликка чақирди.

“Европани энергия билан таъминлаш АҚШ эмас, Европа ишидир”, деди икки етакчи.

XS
SM
MD
LG