Линклар

Майкл Фелпс сузиш бўйича оқ ақула билан мусобақалашади


Russia -- Seals swimming off Kunashir Island, Kuril Archipelago, Russia.

Сузиш бўйича 19 карра олимпия чемпиони америкалик Майкл Фелпс оқ ақула билан мусобақалашади.

Тадбир "Дискавери" телеканали учун ўтказилади.

"Дунёнинг энг муваффақиятли спортчиси океаннинг энг баҳайбат йиртқичи билан беллашади", - дея эълон қилди "Дискавери" канали.

Фелпснинг ақулани енгиш шанси жуда кам. Америкалик спортчи сувда тезликни соатига 9,6 кмга ошириш қурбига эга. Ақула эса соатига 40,2 км тезликда суза олади.

Кўпчилик беллашувда ақула енгади деган ишончда.

Майкл Фелпс - сузиш бўйича Олимпия мусобақаларида 19 марта олтин медал олган ягона спортчидир.

Унинг рақиби оқ ақула узунлиги етти метр келадиган дунёдаги энг йирик океан йиртқичидир.

XS
SM
MD
LG