Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:32

18 июнь куни Украина пойтахтида режалаштирилган гей-парадда 2 ярим минг киши иштирок этди.

Тадбир кўпсонли полиция ходимларининг кучайтирилган назорати остида ўтказилди.

"Тенглик марши" деб номланган тадбир Киев марказидаги Тарас Шевченко боғида маҳаллий вақт билан эрталабки соат 10да бошланди ва қарийб 1 соат давом этди.

Аввалига ташкилотчилар боғ яқинидаги кўча бўйлаб юриш ўтказишни режалаган эди. Аммо, боғ яқинида гейларга қарши акция уюшитирилгани боис, режа амалга ошмади.

Жинсий озчиликка қарши бўлганлар акциясида 100га яқин одам қатнашди ва улар Шевченко боғини ўраб олди. Бир неча миллатчи фаол жинсий озчиликлар рамзи бўлган камалак рангидаги байроқларга намойишкорона ўт қўйди.

Полиция кордонидан ўтиб, гей-парад иштирокчилари орасига киришга уринган аксил-гей паради иштирокчиларидан 6 нафари ҳибсга олинди.

Киев полицияси берган маълумотга кўра, ҳар икки тадбирни 5 ярим мингга яқин хавфсизлик ходими назорат қилган.

XS
SM
MD
LG