Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:08

Европа Иттифоқи Қримга сармоя киритиш тақиқини яна бир йилга узайтирди


Қрим ярим оролига қарши санкциялар 2014 йилдан буён қўлланилади

Европа Иттифоқи (ЕИ) ташқи ишлар вазирлари Қрим ярим оролини сармоялашга оид тақиқни яна бир йилга узайтиришди.

Ушбу санкциялар 2014 йилда Россиянинг Украинага қарашли ярим оролни ноқонуний босиб олишига қарши қабул қилинган эди.

Украина савдо белгиси бўлмаган Қрим маҳсулотларининг ЕИга импорт қилиш, иттифоқдаги ширкатлрага ярим оролдан мулк ва ширкатлар сотиб олиш, учоқлар парвози ва кемалар ҳаракати мазкур тақиқлар жумласидандир.

Россия банк ва энергетика секторларини нишонга олган иқтисодий санкциялар эса ЕИ раҳбарларининг Брюсселда 22 июнда бўлажак учрашувида муҳокам қилиниши кутилмоқда.

ЕИ дипломатлари Озодликка бу чоралар шу ой охирида яна олти ойга узайтирилишига ишонишларини айтади.

XS
SM
MD
LG