Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:57

Туркманистон президенти бир мингдан зиёд маҳкумни афв этди


Туркманистонда афв фармони одатда ҳар йили бир неча марта чиқади
Туркманистонда афв фармони одатда ҳар йили бир неча марта чиқади

Туркманистон давлат матбуотининг хабар беришича, президент Гурбангули Бердимуҳаммедов бир мингдан зиёд маҳкумни афв этган.

Матбуот органларининг Бердимуҳаммедовдан иқтибос келтиришича, амнистия муқаддас Рамазон ойининг Қадр кечаси муносабати билан чиқарилди.

Собиқ президент Сапармурот Ниёзов ҳам ҳар йили рамазон ойида афв фармони содир этарди.

Туркманистондаги барча соҳаларни назорат қилган авторитар раҳбар Бердимуҳаммедов бундай фармонларни йилига бир неча маротиба, одатда давлат байрамларидан олдин чиқаради.

Февраль ойида чиққан сўнгги афв фармонига кўра, Туркманистон Байроғи Куни муносабати билан 828 нафар маҳкум қамоқхоналардан озод этилган эди.

Аммо одатда сиёсий мотивлар билан қамалган маҳкумлар бундай фармонлардан бебаҳра қолади.

XS
SM
MD
LG