Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:05

Пентагон Россия билан муносабатларни юмшатишга интилмоқда


Жозеф Данфорд
Жозеф Данфорд

Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, АҚШнинг энг юқори ҳарбий амалдори, генерал Жозеф Данфорд 19 июнь куни Қўшма Штатлар Россия ҳарбийлари билан алоқаларни қайта йўлга қўймоқчи эканини айтди.

Сал олдинроқ, Москва АҚШ қирувчи самолёти Сурия ҳарбий самолётини уриб туширгандан сўнг алоқаларни узганини хабар қилган эди.

Суриядаги “зиддиятларни ҳал этиш” бўйича ишонч телефони ишга туширилган ва у иккала томон қўшинларини тасодифий тўқнашувлардан ҳимоя қилиб келаётган эди.

Чунки Россия билан АҚШ қўшинлари айни бир ҳудудда алоҳида-алоҳида кампаниялар ўтказаётгани сабабли бундай эҳтимол жуда юқори.

Биз зиддиятларни бартараф этиш учун яқин соатларда ҳам дипломатик, ҳам ҳарбий йўналишда иш олиб борамиз, − деди Жозеф Данфорд. − Айни пайтда орамиздан кимдир вазиятни бўрттириб кўрсатиши энг ёмон иш бўлур эди.

Данфорд шу кунларда бутун диққат-эътиборини Қўшма Штатларнинг Суриядаги асосий мақсади – Ислом давлати экстремистлар гуруҳини енгиш эканига қаратаётганини айтди.

Россия Федерацияси ҳам мақсади бизникига ўхшаш, яъни ДАИШни йўқ қилиш эканини айтди. Яқин соатларда бу гап қанчалик ҳақиқат эканини билиб оламиз, − деди у.

Генерал Жозеф Данфорд, АҚШнинг Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси:

Нохуш ҳодиса дам олиш кунлари Сурия ҳукуматига тарафдор бирлашган қўшинларнинг амалиётидан сўнг содир бўлди. Натижада “Сухой” қирувчи учоғи жанг майдонига кириб қолди. Биз уларни, яқин келманг, деб огоҳлантириш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Шундан сўнг қўмондон биз қўллаб-қувватлаётган қўшинларга таҳдид туғилмоқда, деган фикрга келиб, буйруқ берди. Режим қўшинларига қарши қилган бирдан-бир ишимиз ўзимизни ҳимоя қилиш бўлди, холос. Оқибатда иккита кўнгилсиз ҳодиса рўй берди, биз бу ҳақдаги фикримизни очиқ баён қилдик”.

Россия Мудофаа вазирлиги ишонч телефонидан фойдаланишни тўхтатиб қўйгани ҳақида баёнот берди. Вазирликдагиларнинг фикрича, ишонч телефонидан фойдаланишни Пентагон олдинроқ тўхтатиб қўйган ва шу сабабли 18 июнда “СУ-22” қирувчи учоғини уриб туширган эди.

Динфорднинг билдиришича, Россия Мудофаа вазрилигининг баёнотига қарамасдан, ишонч телефонидан “сўнгги соатлар”да ҳам фойдаланилган.

Россия 19 июнь куни яна Марказий Сурияда ҳаводан мудофаа тизимлари АҚШ бошчилигидаги коалиция учоқларини кузатувга оламиз, деб огоҳлантирди ва Пентагонга айрим учоқларининг нарироқда учишини маслаҳат берди.

Биз Сурия осмонида учаётган учоқларнинг учиш йўлини ўзгартириш бўйича эҳтиёт чораларини кўрдик, бу бир томондан, Ислом давлати қўшинларини нишонга олиш, иккинчидан эса, жанг майдонларида мавжуд таҳдидни ҳисобга олган ҳолда учувчиларимизнинг хафсизлигини таъминлаш имконини беради, − деди Пентагон воизи, майор Адриан Ранкин-Гэллоуэй.

Оқ Уй воизи Шон Спейсер, Қўшма Штатлар “манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун ҳамма ишни қилади”, деди ва руслар билан мулоқот қилиш учун Вашингтоннинг алоқа линиси доимо очиқ туради, деб қўшимча қилди.

АҚШ 17 апрель куни ҳукумат қўшинлари тинч аҳолига кимёвий қурол билан ҳужум қилганини иддао этиб, Сурия авиабазасига қанотли ракеталар билан ҳужум қилган эди. Ўшанда ҳам Москва “зиддиятларни ҳал этиш” бўйича ишонч телефонидан фойдаланишни тўхтатиб қўйишини айтиб қўрқитмовчи бўлнган эди. Бироқ алоқа озроқ муддат узилиб қолди, холос.

Ишонч телефони АҚШнинг Қатардаги ҳарбий бошқарув маркази билан уларнинг Сурияда иш олиб бораётган россиялик ҳамкасбларини боғлаб туради.

Россиянинг огоҳлантиришидан сўнг Австралия “эҳтиёт чораси” сифатида Сурияга ҳаводан зарба беришни тўхтатиб туришга қарор қилгани ҳақида баёнот берди.


XS
SM
MD
LG