Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:59

Европа суди Россиядаги гей-пропаганда ҳақидаги қонунни "таҳқирловчи" деб топди


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияда балоғатга етмаганлар орасида ноанъанавий жинсий алоқа тарғиботини тақиқловчи қонунни "таҳқирловчи" деб топди. Бу ҳақда суд сайтида нашр этилган қарорда таъкидланади.

Европа судига шикоят аризаси билан ЛГБТ-фаоллари Николай Баев, Алексей Киселев ва GayRussia жамияти асосчиси Николай Алексеев мурожаат қилганди.

Уларнинг бари 2009 -2012 йиллар оралиғида Россияда ноанъанавий жинсий алоқа тарғиботи учун жавобгарликка тортилганди.

Ариза топширганлар қонун уларнинг эркин фикр билдириш ҳуқуқини бузганини даъво қилганди.

Европа суди қарорига кўра, аризачиларга маънавий зарар етказгани ва суд харажатларини қоплаш учун Россия, ҳаммаси бўлиб, 49 минг евро тўлаши керак.

Ёшлар орасида гомосексуализм тарғиботини тақиқловчи қонун Россияда 2013 йилда қабул қилинганди.

Ушбу қонунни бузганлар 5 минг рублгача жаримага тортилади.

Ўтган давр ичида ушбу қонун асосида Россияда 14 киши жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG