Линклар

Президент Трампнинг рейтинги сўнгги 5 ойда энг паст кўрсаткични ташкил қилди


Президент Дональд Трамп.

Президент Дональд Трампнинг рейтингги унинг беш ойлик иш фаолияти давомида энг қуйи кўрсаткични ташкил қилмоқда.

CBS News телеканали ўтказган сўров натижаларига қараганда, Трамп фаолиятини америкаликларнинг 36 фоизигина ижобий баҳолаган.

АҚШ матбуотининг ёзишича, Трамп рейтингининг тушиб кетишига унинг Россия билан муносабатларига доир терговларга босим ўткизгани тўғрисидаги маълумотлар сабаб бўлган.

Москванинг Трампни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йилдаги АҚШ президентлик сайловига аралашгани борасида Конгресс ва махсус прокурор Роберт Мюллер тергов олиб бормоқда. Америкаликларнинг 56 фоизи Мюллер терговни адолатли ва ҳолис ўтказишига ишонишларини билдирганлар.

Сўровда Трампнинг республикачилар орасида ҳам обрўси тушиб кетаётгани аниқланган. Масалан, Трамп фаолиятини республикачиларнинг 72 фоизи қўлламоқда. Бу эса апрель ойидаги кўрсаткичга қараганда 11 фоизга оздир.

XS
SM
MD
LG