Линклар

Оятуллоҳ Ироқ Бош вазирини АҚШга ишонмасликка чақирди


Эрон Олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳаманеи.

Эрон Олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳаманеи 20 июль куни Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий билан Теҳронда учрашди.

Эрон матбуотининг билдиришича, учрашув чоғида оятуллоҳ шиалардан иборат қуролли гуруҳлар сунийлардан иборат “Ислом давлати” гуруҳига қарши курашаётган асосий куч эканини айтган ва Ироқ Бош вазирини бу курашда АҚШга танямасликка ҳамда ишонмасликка чақирган.

Шиа қуролли гуруҳлари 2014 йилда Ироқни “Ислом давлати” гуруҳидан ҳимоя қилишда асосий куч бўлган эди. Ироқдаги 60 минг кишидан иборат шиа гуруҳларига ўшандан бери Эрон томонидан кўмак берилади.

Бироқ сунийлар шиа жанггариларини “Ислом давлати” гуруҳидан озод қилинган ҳудудларда талончилик, ўғирлик ва қоттилик қилганликда айблаб келади.

Ироқ шимолидаги сунийлар лидерлари шиа қуролли гуруҳларини тарқатиб юборишини ёки мамлакатдан чиқаришни Бағдоддан талаб қилиб келади

XS
SM
MD
LG