Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:15

Порошенко Трамп билан Вашингтонда учрашди


Украина раҳбари Петро Порошенко ОҚ Уйда президент Дональд Трамп томонидан қабул қилинди.

Вашингтонда президент Дональд Трамп Украина раҳбари Петро Порошенко билан қисқа муддатли учрашув ўтказди.

Порошенко Reuters агентлигига учрашувдан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.

-Мен музокаралардан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, деб айта оламан. Президент Дональд Трамп, вице президент Майк Пенс ва мен билан учрашган вазирларга мамлакатимизни қўллаб қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдираман, -деди Порошенко.

Аввалроқ Украина президенти Вашингтонда вице президент Майк Пенс билангина музокаралар ўтказиши хабар қилинган эди.

Бироқ Трамп Порошенко билан Россия президенти Путиндан олдинроқ учрашди. Трамп ва Путин учрашуви Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтадиган “Катта йигирматалик” саммити доирасида июль ойи бошларида бўлиши мумкинлиги айтилаётган эди.

ОҚ Уйнинг қисқа баёнотига қараганда Порошенко билан АҚШ расмийлари “Украина шарқида барқарорлик ўрнатиш ҳаракатларини қўллаб қувватлаш ва аксилкоррупциявий чоралар масаласини муҳокама қилган”.

XS
SM
MD
LG