Линклар

Порошенко Трампдан ёрдам олиш учун Украинадаги ислоҳотларни мақтамоқда


Украина ва АҚШ президентлари

Украина президенти Петро Порошенко АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви чоғида мамлакатининг демократия ва ислоҳотлар йўлидан тоймаслигини айтди ва уни бу ишларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Расмий Киев мақтаган ушбу учрашув АҚШ маъмурияти наздида унчалик аҳамиятли бўлмади.

Порошенконинг Трамп билан Владимир Путиндан олдин учрашди.

АҚШ ва Россия президентлари келаси ойда Германияда бўлиб ўтадиган G20 саммита вақтида учрашмоқчи.

Шарқий вилоятларида Россия кўмаклашаётган бўлгинчиларга қарши курашаётган Украинада Порошенконинг Оқ Уй хўжайини билан учрашувига жасорат сифатида баҳоланмоқда.

Аммо АҚШ пойтахтида 20 июнь куни бўлиб ўтган учрашувларга унчалик аҳамият берилмаяпти, чунки Оқ Уй Кремлнинг жаҳлини чиқармасликка уринаётгани сифатида ҳаракат қилмоқда.

Сиз билан учрашиш мен учун шараф, муҳтарам президент, АҚШ Украинанинг энг ишончли ва стратегик ҳамкоридир, – деди Порошенко Овал кабинетдаги қабул маросимида.

Трамп журналистлар олдида берган қисқа баёнотида музокарани мақтади.

– Биз жуда яхши музокара қилдик, у кунбўйи давом этади. Ишларимизни анча юриштириб олдик, деб ҳисоблайман. Жаноб президент, сизни бу ерда қабул қилаётганимдан хурсандман, – деди Трамп.

Оқ Уй учрашув бўлиб ўтгандан сўнг тарқатган матбуот хабарномасида икки президент "Украина шарқидаги можарони тинч йўл билан ҳал этишни, президент Порошенконинг ислоҳотлар кун тартиби ва коррупцияга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаркатларини қўллаб-қувватлаш" ҳақида фикр алмашгани айтилади.

Порошенко Оқ Уйга ташрифи олдидан АҚШ президенти билан Путиндан олдин учрашмоқчи ва «бу жуда муҳим экани»ни айтган эди.

Аммо Оқ Уй тарқатган хабарномасида бўлиб ўтадиган тадбирни камтарона тавсифлаб, Трамп миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан бирга "вице-президент Майк Пенс ва Украина президенти Петро Порошенкони бир кириб ўтувчи меҳмон сифатида" қабул қилишини билдирган эди.

Шу билан бирга АҚШ молия вазирлиги Порошенкони чиндан ҳам сийлаганини, Украина шарқидаги Донбасс минтақасида ушбу мамлакат қўшинларига қарши уч йилдан бери жанг қилаётган бўлгинчилар, уларнинг иттифоқчиларига қарши янги санкциялар жорий қилганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.

Санкция рўйхатига тушганлар орасида бўлгинчиларни қўллаб-қувватлаётган айрим россиялик иш одамлари бор.

Порошенконинг АҚШ Давлат департаменти, Мудофаа, Савдо ва Энергетика вазирликлари раҳбари билан музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Украина президенти Трамп президентлик лавозимига киришгандан бери у билан учрашиш учун вақт пойлаётган эди.

Сўровлар натижалари Порошенко 2014 йили президент этиб сайлангандан бери обрўси кескин тушиб кетаётганини кўрсатмоқда, украиналикларнинг аксарияти унинг Россия тажовузини бартараф қилиши ва урушни ниҳоясига етказа олишига ишонмайди.

Порошенконинг АҚШ расмий шахслари билан ҳар қандай учрашувини украиналиклар хайрихоҳлик билан қабул қилади, аммо Трамп билан Путиндан олдин учрашиши унинг мамлакат ташқарисидаги асосий тарафдорларининг ҳам олқишига сазовор бўлиши турган гап.

Порошенко сафари вақтида АҚШ Сенатининг Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиш тўғрисидаги қарорини мақтади. Унинг фикрича, ушбу чоралар "босқинчини Украинадан ҳайдаб чиқариш" ҳамда қўшинлар ва асбоб-яроғларни олиб чиқиб кетишга мажбур қилишнинг маданий усулидир.

Ҳали санкциялар тўғрисида Сенат қабул қилган қарорни Вакиллар палатаси ҳам маъқуллаши керак. Ҳали унга қачон овоз берилиши маълум эмас.

АҚШ Давлат департаментида Россия билан Украина масалаларини назорат қилган Майкл Киммэдж Озодлик радиосига, "Трамп маъмуриятининг шу пайтгача Украина ҳақида билдирган фикрларига қараб, унинг ҳам Обама маъмурияти сингари ушбу мамлакатга қирғин қуролларини жўнатгиси келмаяпти, деб хулоса қилиш мумкин. Санкциялар олдинги маъмуриятники билан деярли бир хил, лекин Украинани қирғин қуроллари билан таъминлашга ишониш қийин", деб айтди.

XS
SM
MD
LG