Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:35

Лавров АҚШнинг янги санкцияларини "русофобик талваса" деб атади


Сергей Лавров
Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина шарқида рус айирмачиларини қўллаб-қувватлааётган 38 одамга қарши АҚШ киритган янги санкцияларни қоралаб чиқди.

"Бу ҳеч қанақасига фазони яхшилашга хизмат қилмайди. Санкциялар бу гал ҳам ҳеч қандай сабабларсиз жорий қилинган," деди Лавров 20 июнь куни Москвада франциялик ҳамкасби билан учрашиши ортидан.

"Мен америкалик ҳамкасбларимизнинг бундай русофобик талвасалардан афсус билдираман, холос. Бу ҳеч қандай чегарага сиғмайди," деди у.

Трамп маъмурияти янги санкцияларни Украина президенти Петро Порошенко биринчи марта АҚШ президенти Доналд Трамп билан Оқ Уйда учрашган кунда жорий этди.

XS
SM
MD
LG