Линклар

Россия мудофаа вазири "чегарадаги вазият ёмонлашиб бормоқда", деб билдирди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 21 июнь куни вазирликнинг Калининградда ўтказилган кўчма коллегиясида "Россия чегараларидаги вазият ёмонлашиб бормоқда", деб айтди:

-Ғарбий чегараларимиздаги вазият ёмонлашиб бормоқда. Бу НАТОнинг Шарқий Европа давлатларида фаоллашуви билан боғлиқдир. Шимолий Атлантика альянси ҳарбий кучларини Болтиқбўйи давлатларига жамламоқда. Бу эса ғарбдаги ҳамкорларимиз аксилроссия сиёсатидан бош тортмаётганини англатади, -деди Шойгу.

19 июнь куни НАТО Болтиқбўйи давлатлари ва Польшага ҳарбийларни кўчириш ишлари якунланганини маълум қилган эди. Мазкур минтақадаги ҳар бир давлатга 1200 нафардан НАТО ҳарбийси кўчирилган.

XS
SM
MD
LG