Линклар

Москва Россия ва АҚШ расмийлари учрашувини бекор қилди


Россия ташқи ишлар вазири ўринбсоари Сергей Рябков.

АҚШ Давлат департаменти Москва ташқи ишлар вазири ўринбсоари Сергей Рябков ва давлат котиби ўринбсари Томас Шеннон ўртасидаги учрашувни бекор қилганидан афсусланиш билдирди.

23 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган мазкур учрашув АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирганига жавоб тариқасида бекор қилингани айтилмоқда.

Рябков “ҳозирги вазият мулоқот ўрнатиш учун имконият бермайди”, деб айтди.

АҚШ Москванинг Украинага нисбатан юритаётган сиёсати ортидан Россияга нисбатан қабул қилган санкцияларга яна 38 ширкат ва шахс номи киритилди.

XS
SM
MD
LG