Линклар

Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси бўлди


Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон.

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд ўғли Муҳаммад бин Салмонни валиаҳд шаҳзода, деб эълон қилди. Айни пайтда валиаҳд шаҳзода Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

31 ёшли Муҳаммад бин Салмон бунгача Мудофаа вазири лавозимида ишлаётган эди. У Саудияда АҚШ билан тиғиз алоқаларга эга бўлган кучли сиёсатчи сифатида кўрилади.

Al Arabiya телеканалининг хабар беришича, валиаҳд шаҳзодани АҚШ президенти Дональд Трамп табриклади ва икки томонлама алоқалар янада мустаҳкамланишига умид билдирди.

Шу кунгача қирол Салмоннинг 57 ёшли жияни Муҳаммад бин Нойиф валиаҳд сифатида кўриб келинаётган эди.

XS
SM
MD
LG