Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:59

Араб давлатлари Қатардан Эрон билан алоқаларни узишни талаб қилди


Cаудия қироли ва Қувайт амири
Cаудия қироли ва Қувайт амири

Саудия Арабистони етакчилигидаги тўрт араб давлати Қатарга нисбатан бойкотни бекор қилиш учун 13та шартлари борлигини айтади.

Доҳадан энг аввало Ал-Жазира тармоғини беркитиш ва Эрон билан аксар алоқаларини узиш талаб қилинган.

Шартлар Қатарга Қувайт томонидан 22 июнда тақдим этилган.

Associated Press агентилигининг хабар беришича, шартлар орасида "Мусулмон Биродарлиги", Ҳизбуллоҳ, Ал-Қоида ва "Ислом давлати" гуруҳлари билан алоқаларни узиш ҳам бор.

Араб давталари шунингдек Доҳага Қатардаги Туркия ҳарбий базасини беркитиш шартини қўйган.

Бир ой муқаддам Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Қатарни терроризмни молиялашда айблаб, барча алоқаларни узганди.

Энди эса илгари сурилган шартлар бажарилиши учун Қатарга ўн кун вақт берилмоқда.

Ҳозирча Доҳа мазкур шартларга муносабат билдиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG