Линклар

Эрон "Қудс куни"ни Исроилга қарши намойишлар билан нишонламоқда


Теҳронда оммавий юриш

Эрон бўйлаб ўн минглаб одамлар давлат томонидан молияланадиган Исроилга қарши "Ал-Қудс" кунини нишонлашга чиқди.

Баъзи намойишчилар Исроил ва АҚШ байроқларини ёқиб ташлаган бўлса, баъзилари "Америкага ўлим", "Исроилга ўлим" дея ҳайқирдилар, дея хабар берди Эрон матбуоти 23 июнь куни.

"Ал Қудс" куни Эрон Исломий Республикасининг асосчиси Оятуллоҳ Хумайний томонидан Фаластин халқи ва Исроилга қарши бўлган кучлар билан бирдамликни акс эттириш мақсадида таъсис этилган.

Эрон Исроилни давлат сифатида тан олмайди.

Теҳрондаги юриш иштирокчилари шаҳарнинг ҳар томонидан Теҳрон Университетига жума намозига жам бўлди.

XS
SM
MD
LG