Линклар

Покистон жануб-ғарбида машина портлаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди


Портлаш саҳни

Покистон жануб-ғарбидаги Балужистон вилояти пойтахти Кветтада вилоят полиция бошлиғи идораси яқинида машинанинг портлаши натижасида камида, расмийларга кўра, 12одам ҳалок бўлди ва 24 одам жароҳат олди.

Ўлганлардан беш нафари полиция зобити бўлгани хабар қилинади.

23 июнда юз берган портлаш овози бутун Кветтада эшитилди, яқин атрофдаги бинолар деразаларини чилпарчин қилди, деди полиция сўзчиси Шаҳзода Фарҳат.

Балужистон вилояти ички ишлар вазири, Акбар Парипал, Кветтадаги полиция идораси яқинидаги автомобиль портлашига оид тафсилотлар ўрганилаётганини айтди.

"Бу портлаш худкуш ҳужуми экани ҳозирча маълум эмас. Аммо бу эҳтимолни соқит қилиб бўлмайди. Бунинг имкони бор. Суриштирувлар энди бошланри," деди Акбар Парипал.

Маҳаллий шифокорларнинг айтишича, ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир қолмоқда

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Афғонистон ва Эронга чегарадош Балужистон вилояти Покистоннинг энг нотинчи минтақаларидан ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG