Линклар

Ҳолливуд киноюлдузи Жонни Депп АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақидаги қўпол ҳазили учун омма олдида кечирим сўради.

Жума куни Британиянинг Гластонбери шаҳрида бўлиб ўтган мусиқа фестивалида қатнашган Депп "Америкада кўпдан бери актёрлар президентни ўлдирмади, энди вақти келди" деган ҳазили ўринсиз бўлганини тан олди ва бунинг учун президентдан кечирим сўради.

Актёрнинг бу ҳазили юзасидан Оқ уй президент доим зўравонликни қоралаб келгани ва Депп ва бошқалар эса бундай қилмаётганидан жунбушга келганини билдирган.

1865 йилда америкалик актёр Джон Бут спектакл пайти АҚШ президенти Авраам Линколнни отиб ўлдирган эди.

XS
SM
MD
LG