Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:56

Саудия Арабистони ҳукумати Маккада террорчилик ҳаракати олди олинганини билдирди.

Эр-Риёд расмийларига кўра, полиция Ал-Ҳарам масжидига режаланган ҳужумни тўхтатиб қолган.

Полициячилар ҳужумчи яширинган бинони ўраб олганида ҳудкуш ўзини ўзини ўзи портлатиб юборган.

Оқибатда аксари қўриқчилар бўлган 11 одам яраланди.

Полиция Ал-Ҳарамга режалаган ҳужум уринишида гумонланган 5 одамни қўлга олган.

Саудия Арабистони расмийлари ҳозирча олди олинган теракт ҳақида шундан ортиқ маълумот бермаяпти.

24 июн куни дунё мусулмонлари Рамазон ойи тугаши муносабати билан арафа кунини нишонламоқда.

Шу муносабат билан Маккага миллионлаб зиёратчи келган.

XS
SM
MD
LG