Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:55

Англия шимоли- шарқидаги Ньюкасл-апон-Тайн шаҳрида Рамазон Ҳайитини нишонлаётган оломон устига автомобиль бостириб кирди. Бунинг оқибатида олти киши, жумладан, уч бола "Ройал Виктория" касалхонасига ётқизилди.

Бу ҳақда хабар қилган Британиянинг "Скай ньюс" телеканали Нортумберленд графлигининг тез тиббий ёрдам хизматига таянган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирча мазур воқеа террорчилик ҳужуми натижасида амалга оширилгани инкор қилинган.

XS
SM
MD
LG