Линклар

Украина президенти Порошенко Парижда президент Макрон билан учрашади


Украина президенти Петро Порошенко 26 июн куни Парижда президент Эммануэл Макрон билан учрашади.

Украина президенти расмий сайтида эълон қилинишича, Францияга иш сафари давомида Порошенко мамлакат Бош вазири Эдуард Филиппе ва Сенат раиси Герард Ларчерлар билан ҳам учрашади.

Франция ва Германия 2015 йилда Украина шарқидаги қуролли низога барҳам бериш мақсадида Москва ва Киев ўртасида эришилган Минск оташкесим битимига музокарачилик қилган эди.

Минск келишувида бу минтақада давлат қўшинлари ва россияпараст сепаратчилар оташкесимга амал қилиши, фронт линиясидан оғир қуроллар ва техникани олиши, Украина шарқига кўпроқ мухторият бериш учун конституцион ислоҳотлар ўтказиш белгиланган эди.

Аммо, шунга қарамай, келишув кўп бора бузилди ва айни пайтда ҳам отишмалар кескинлашгани кузатилмоқда.

БМТ берган маълумотга кўра, 2014 йилнинг апрелида бошланган қуролли низо давомида 10 мингдан ортиқ одам қурбон бўлди.

Порошенконинг Парижга сафари арафасида эса Европа Иттифоқи лидерлари Россияга нисбатан санкцияларни яна 6 ойга узайтирган.

XS
SM
MD
LG