Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:34

ИИВ: Қирғизистонда йил бошидан бери 50 бола жинсий тажовузга учради


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги вояга етмаганларга нисбатан тажовуз кўлами ортаётганидан огоҳлантирди.

Вазирлик берган маълумотга кўра, 2017 йил бошидан бери болаларга нисбатан зўравонликка оид 400та ҳолат аниқланган, булардан 50таси жинсий зўравонликдир. Ўтган йили айни пайтда жинсий зўравонликка оид 30та ҳолат қайд этилган эди.

Қирғизистон ИИВ расмийси Марат Сапаевга кўра, бунинг асосий сабаби вояга етмаган болаларнинг қаровсиз қолишидир.

"Ота-оналари хорижга иш ахтариб кетгани боис, болалар қаровсиз қолаяпти. Қаровсиз бола эса - зўравонлик объектидир. Яна бир сабаб, мамлакат раҳбарияти бу борадаги маълумотларни очиқ айтишни талаб қилмоқда", деди ИИВ расмийси Озодлик радиоси қирғиз хизматига.

Қирғизистон ИИВ рейдлари натижасида йил бошидан бери қаровсиз қолган 40 минг бола аниқланган, булар 14 ёшгача бўлган болалардир.

Ўзбекиистондан хорижга иш излаб кетган ватандошлар сони турли манбалардан 4 миллиондан 7 миллионга қадар, деб келтирилади. Аммо, умумий ҳисобда, мамлакатда қанча бола қаровсиз қолгани ва бу болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига оид аниқ расмий маълумотлар йўқ.

XS
SM
MD
LG