Линклар

АҚШда "Ислом давлати"ни қувватлаган ҳакерлар ҳукумат сайтларига ҳужум қилди


АҚШда, айниқса, Оҳайо штатидаги бир қанча ҳукумат сайти "Ислом давлати" (ИД) экстремист гуруҳини қувватлаган ҳакерлар ҳужумига учради.

Ўзини Team System DZ деб номлаган гуруҳ 25 июн куни, жумладан, Оҳайодаги республикачи сенатор Жон Касич сайтида президент Доналд Трамп "Мусулмон мамлакатларида тўкилган ҳар томчи қон учун жавоб беради", мазмунида ёзув қолдирди.

Гуруҳ ёзма баёнотига "Мен Ислом давлатини яхши кўраман" деган гапни ҳам илова қилди. Ҳакерлар гуруҳи ўз ёзувида экстремист гуруҳ байроғига мос тарзда фақат оқ ва қора рангларни қўллади.

Хабарларга кўра, айни мазмундаги ёзувлар Ню Йорк ва Мериланддаги ҳукумат ташкилотлари ва аъзолари сайтида ҳам пайдо бўлган. Айрим расмий сайтлар 25-26 июн кунлари ишдан чиқди.

Team System DZ номи билан танилган гуруҳ бу ҳакерлик ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG