Линклар

Европа Иттифоқи комиссияси Google ширкатини монополияга қарши қонунчиликни бузганликда айбдор деб топди ва ширкатни рекорд миқдордаги жаримага тортди.

- Бугун¸ Европа Комиссияси Google ширкатини ЕИнинг монополияга қарши қонунларини бузганлик учун 2.4 миллиард евролик жаримага тортишга қарор қилди. Google қидирув тизими сифатида бозордаги етакчи мақомини суиистеъмол қилиб¸ ўз интернет дўконлари тизимига ноқонуний имтиëзлар бериб келган¸ деди бу қарорни эълон қилган Европа Комиссиянинг рақобатни рағбатлантириш бўйича раҳбари Маргарет Вестагер 9Margrethe Vestager) 27 июнь куни.

Комиссия қарори билан Google ширкати 90 кун ичида ўз маҳсулотларига берган имтиëзларини тугатиши лозим. Акс ҳолда¸ ширкат янги жаримага тортилишидан огоҳлантирилди.

Google бу қарор устидан апелляция идорасига мурожаат қилишини билдирди.

Европа Комиссияси 2010 йилда Googleни қидирув тизимида ўз маҳсулотларига имтиëз берганликда айблаб қилинган шикоятлар ортидан АҚШ ширкати фаолиятини текширишни бошлаган эди.

Googleни монополияда айблаганлар орасида АҚШнинг машҳур Microsoft ширкати ҳам бор.

XS
SM
MD
LG