Линклар

Украинада киберҳужум ташкилотлар электрон тизимини ишдан чиқарди


Киевда киберҳужумдан сўнг ёпилган банк мижозлари

27 июн куни уюштирилган киберҳужумдан дунёдаги бир неча давлат йирик ширкатлари компютер тизимлари зарар кўрди.

Ҳозирча ҳужумдан энг кўп зарар кўрган давлат Украина бўлмоқда ва айнан шу давлат ҳужумга нишон бўлгани тахмин қилинмоқда.

Бу мамлакатда давлат ташкилотларининг электрон тармоқлари, сайтлари, банк тузилмалари, катта саноат корхоналари, почта хизматлари, Киев халқаро аэропорти ва Чернобил атом заводи киберҳужумдан жиддий зарар кўрди.

Брюсселда журналистлар билан учрашиб, кун тартибидаги қатор масалаларда изоҳ берган НАТО Бош котиби Йенс Столтенбрег кимберҳужум масаласига ҳам тўхталди.

"Май ойида ва ҳозир гувоҳ бўлганимиз киберҳужумлар бизнинг кибермудофаа тизимини кучайтиришимиз нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда. Ҳозир НАТО айнан шу иш билан шуғулланмоқда", деди НАТО раҳбари.

28 июн куни Осиё-Тинч океани минтақасидаги қатор ташкилотлар электрон тизимлар ишида узилиш бўлганини хабар қилдилар.

Аммо, 28 июнга келиб тарқалиши секинлашган электрон вирус Украина билан алоқада бўлган давлатлардаги ташкилотларга ҳам зарар берди. Аммо, бу галги вирус тўғридан-тўғри алоқада бўлган компютерларга юқиши боис, Украинадаги электрон тизимлар билан камроқ алоқада бўлган давлатлар ҳужумга учрамади.

Бу вирус компьютерга кирган тақдирда, унинг ишини фалажлаб, эгасидан Bitcoin - электрон валюта кўринишида пул талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG