Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:21

Эрон: АҚШ Суриядаги вазиятни "хавфли тарзда кескинлаштирмоқда"


Президент Башар Асад Россия қўшинларининг Хмеймим базасида

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Вашингтонни Суриядаги вазиятни кескинлаштиришда айблади.

27 июн куни ёзган твитида вазир: "Бу АҚШнинг сохта маълумотга асосланиб, Суриядаги вазиятни яна бир карра хавфли тарзда кескинлаштиришидир. Бу Ироқ ва Сурия ҳалқи томонидан суриб чиқарилаётган "Ислом давлати" экстремист гуруҳи фойдасигагина хизмат қилади", дея баёнот берди.

Эрон томонининг бу айбловига Оқ Уй 27 июн куни берган баёнот сабаб бўлди. АҚШ томони Сурия ҳукумати кимёвий ҳужумга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган ва агар бундай ҳужум амалга оширилса, ҳукуматга бу ҳаракати "жуда қимматга тушиши мумкинлиги"дан огоҳлантирган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси бу огоҳлантирув Сурияни қўллаётган Эрон ва Россияга ҳам тегишли эканини билдирди.

Давлат департаментининг матбуот котиби Ҳизер Нойерт эса: "Уларнинг (Россиянинг) Асад режимига таъсири катта ва биз бунга қадар ҳам уларни ўз таъсирини режимнинг бу каби ҳаракатларини (эҳтимолий кимёвий ҳужум) тўхтатишда қўллашга чақириб келяпмиз", деди.

Пентагон берган маълумотга кўра, бундай тахминга асос бўлган ҳаракатлар Сурия армиясининг Шайрат баъзасида кузатилган. Оқ Уйга кўра, айни ҳаракатлар апрел ойида исёнчилар эгаллаган Хон Шайхун шаҳрига киши нерв тизимини ишдан чиқарувчи сарин гази сепилишидан олдин кузатилган. Ўша кимёвий ҳужум пайтида ўнлаб одам ўлган эди.

XS
SM
MD
LG