Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:59

Қирғизистонда Хитой элчихонасига ҳужумда айбланган 3 киши қамалди


Бишкек шаҳар суди

Қирғизистон суди ўтган йили Бишкекдаги Хитой элчихонасига ҳужумда айбланган 3 шахсни узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

Первомайский туман суди чиқарган қарорга кўра, 3 шахс 10 йилдан 18 йилгача муддатга қамалган, мол-мулкини мусодара қилинган.

Судланувчиларнинг адвокати ҳукм устидан арз қилишини билдирди.

2016 йилнинг 30 августида Хитой элчихонасига бўлган ҳужумда 3 киши жароҳатланган эди. Ўшанда худкуш ҳужумчи элчихона биносига автомобилда бостириб кирган ва бомба портлатган.

Терговчилар бу портлашни Сурияда юрган ўшлик жангари Абу Салоҳ - Сирожиддин Мухторов уюштирган, деб хулоса берди. Абу Салоҳнинг Сурияда Ал-Нусра экстремист гуруҳи сафида уйғур жангарилари билан бирга Асад қўшинларига қарши жанг қилаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG