Линклар

Лавров Путин ва Трампнинг Германияда мулоқот қилишига умид билдирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президентлар Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви 7-8 июлда Германиянинг Гамбург шаҳрида "Катта йигирмалик” саммити диорасида бўлиб ўтади, деган умидда эканини билдирди.

- Биз мулоқот бўлиб ўтади, деган нуқти назардан келиб чиқмоқдамиз. Негаки икки президент бир вақтнинг ўзида битта шаҳарда, битта бинода ва битта хонада бирга бўладилар. Агар улар бундан фойдаланиб, мулоқот қилмасалар, менимча, нотўғри бўлар эди, - деди 28 июнь куни Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлларини излаш зарурати мавжудлигини эътироф этди.

Лавровга кўра, дунёнинг икки йирик давлати лидерлари Сурия масаласида ҳам бир фикрга келишлари зарур бўлади.

7-8 июлда Гамбургда дунёдаги ривожланган 20 давлат раҳбарлари саммитида террорчиликка қарши кураш, иқлим ўзгариши ва эркин савдо каби масалалар муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG