Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:56

АҚШ Mудофаа вазири Путинни "жаҳон тартибига зарар келтираётган"ликда айблади


АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттис.

АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттис 28 июнь куни Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европани қайта тиклаш бўйича Маршалл режасининг 70 йиллигига бағишланган тантанада Россия президенти Владимир Путинни халқаро тартибга катта ва жиддий зарар еткизаётган шахс, деб таърифлади:

- Ҳаётдан чарчаган одамлар илҳомлантиришга муҳтож бўлади. Ҳозир Россияда бу каби миллионлаб одам яшамоқда. Уларнинг Россия чегараларидан ташқарида зарар келтираётган лидери ўз xалқига бахт келтирмаяпти ва уларни умидлантира олмаяпти, - деди Мэттис.

АҚШ Мудофаа вазири бу баëнотни Германиянинг Гармиш-Партенкирхен шаҳридаги Жорж Маршалл номидаги хавфсизликни тадқиқ этиш бўйича Европа марказида сўзлади.

Мэттисга кўра, Россия 2014 йилда Қримни аннекция қилиш, Украина шарқидаги айримачиларни қўллаш ва 2016 йилда АҚШ президентлик сайловига аралашиш ортидан Путин 2-жаҳон урушидан кейин барпо этилган халқаро хавфсизлик тизимини хатар остида қолдирган.

XS
SM
MD
LG