Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:54

АҚШ Мудофаа разведкаси агентлиги Россиянинг демократиядан қўрқиш сабабини изоҳлади


Кремль раҳбарларининг АҚШ Россиядаги режимни ўзгартириш ниятида деган ишончи¸ икки давлат ўртасидаги кескинликни кучайтираëтган асосий омиллардан биридир¸ дейилади Мудофаа разведкаси агентлиги 28 июнь куни эълон қилган янги ҳисоботда.

Ана шу қўрқув боис¸ Кремль АҚШнинг жаҳон бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш уринишларига чуқур ишончсизлик билан қарайди ва уларни глобал майдонда фақат ўз қадриятларини ўрнатиш ҳаракати сифатида кўради¸ дейилади ҳисоботда.

“Кремлнинг¸ айниқса¸ Украинадаги воқеалардан кейин¸ АҚШ Россияда ҳам режимни ўзгартириш учун пойдевор қураëтганига ишончи комил”¸ дер экан муаллифлар Путиннинг Украина президенти Виктор Януковични ҳокимиятдан ағдарган исëнни Америка уюштиргани ҳақидаги баëнотини мисол қилиб келтиради.

2014 йил февралида россияпараст Янукович халқ исëнидан қочиб¸ Россиядан бошпана топган эди.

XS
SM
MD
LG