Линклар

Украинанинг қочиб кетган президенти устидан сиртқи суд бошланди


Виктор Янукович

Киев шаҳар Оболонский район судида 29 июнь куни мамлакат собиқ президенти Виктор Янукович устидан сиртқи маҳкама жараëни бошланди. 2014 йил февралидаги исëндан сўнг Россияга қочиб кетган Янукович “Украина ҳудудий яхлитлигига дахл қилиш¸ давлатга хиëнат ва агрессив уруш олиб борганлик”да айбланмоқда.

Янукович Киев судига келиш¸ шунингдек видеоконференция шаклида алоқага чиқиш талабини рад қилганидан сўнг маҳкамани сиртдан ўтказишга қарор қилинган.

Янукович ҳимоячилари унинг Киевга ўз ҳаëтига нисбатан жиддий таҳдид мавжудлиги боис кела олмаслигини айтиб¸ собиқ президентни сиртдан суд қилиш қарори устидан шикоят аризаси киритишини билдирди.

Экс президентга қўйилаëтган айбларнинг асосий далиллари орасида Януковичнинг Россия Федерация совети ва Путин маъмуриятига Украина ҳудудига қўшин киритишни сўраб 2014 йилнинг март ойида ëзган мактуби фотонусхаси бор.

XS
SM
MD
LG